Франция кубогини қўлга киритган жамоа 5-дивизионга туширилиб юборилди

Ўтган мавсум Франция олий  дивизионида тўп сурган “Бастия” жамоаси профессионаллик мақомидан айрилди.

Май ойида жамоа нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи Лига 2 турнирига тушиб кетган эди. Кейинчалик, “Бастия”ни молиявий фейр-плейни бузишда айблаб, янада қуйи лигага тушириб юборишган эди.

Эндиликда эса нуфузи жиҳатдан мамлакатда 5-ўринда турувчи Миллий лигасида фаолият олиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, “Бастия” 1981 йилги Франция кубоги соҳиби саналади.