Франция. “Лион” ўз майдонида очко йўқотди
Ads

Франция чемпионати 20-туридан ўрин олган яна билан беллашувда “Лион” жамоаси ўз майдонида “Реймс” футболчиларинги қабул қилди.

“Стад де Лион” стадионида кечган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Дастлаб меҳмонлар 34-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Траоре “Лион”га 1 очко келтирган гол муаллифи бўлди.

Лион – Реймс 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 34 Чаваррия, 1:1 – 70 Траоре.

Лион – Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал (Дембеле, 62), Дюбуа, Ндомбеле, Ауар, Менди, Фекир (Корне, 46), Траоре (Терье, 71), Депай.

Реймс – Менди, Фоке, Энгельс, Абдельхамид, Конан, Мбемба (Дингоме, 78), Ромао, Шавалерен, Уден, Чаваррия (Оджо, 75), Кафаро (Камара, 90).

Огоҳлантириш: Фоке (83).