Франция Парагвайга қарши ўйнайди: Дешам шогирдлари 1/8 финалга чиқди
Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди.
⠀
Дидье Дешам бошчилигидаги жамоа 1/16 финалда Швецияни 3:0 ҳисобида ишончли мағлуб этиб, мусобақани давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.
⠀
Энди французлар чорак финал йўлланмаси учун Парагвайга қарши майдонга тушади. Жанубий америкаликлар аввалги босқичда Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, сенсацион тарзда кейинги босқичга чиққан эди.
⠀
Франция — Парагвай учрашуви 5 июль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 02:00'да старт олади.

Фикрлар