Францияда бу ишни Мбаппедан бошқаси эплай олмаган

Килиан Мбаппе Европа чемпионатининг саралаш турнирида Гибралтар терма жамоаси дарвозасин уч маротаба ишғол қилиб, бу йил халқаро миқёсда урган голлари сонини 10 тага етказиб олди.

Шу тариқа, 24 ёшли ҳужумчи Франция терма жамоаси сафида кетма-кет икки йил ўнта ва ундан кўп тўп киритган футболчига айланди.

Мбаппе 2022 йили терма жамоа ўйинларида рақиблар дарвозасини 12 маротаба аниқ нишонга олган эди.

Таъкидлаш жоизки, Мбаппе терма жамоанинг умумий тўпурарлари рейтингида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Унин ҳисобидаги голлар сони 46 тани ташкил қилмоқда. Килиан Оливье Жиру ва Тьерри Анридан ортда қоляпти холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!