Франциялик мухлислар финални қайта ўтказишни талаб қилмоқда, иш ФИФАгача оширилиши мумкин

Франциялик мухлислар жаҳон чемпионати финал баҳсини қайта ўтказишни  талаб қилиб, онлайн петиция яратишди.

Мурожаат Франциянинг махсус "MesOpinions" сайтида яратилган бўлиб, унинг муаллифлари ҳакамлик борасида жиддий эътироз билдиришган. Ушбу мурожаат батафсил кўриб чиқилиши учун Халқаро футбол федерациясига (ФИФА) юборилиши режалаштирилмоқда. Бугунги кунга қадар 196 мингдан зиёд киши жаҳон чемпионати финалини қайта ўтказиш бўйича сўровни маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам шогирдлари финалнинг асосий ва экстра таймларидаги камбэклар эвазига лотереялар босқичигача етиб келди, бироқ пенальтилар сериясида 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!