Француз клуби ўз юлдузини Роналдунинг олдига жўнатмоқчи эмас

  • 05 Aug 19:39
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ан-Наср" "Марсель" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд трансфери бўйича француз клуби билан келиша олмаяпти. 

Tecno

Аввалроқ, Саудия клуби "Марсель" вингерига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Трансферда МЮда Гринвуд билан бирга ўйнаган Криштиану Роналду асосий роль ўйнаши мумкин.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, "Марсель" футболчини сотмоқчи эмас. "Ан-Наср" бундан кейин ҳам ҳаракат қилишда давом этадими ёки Гринвуднинг ўзи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга тайёрми, ҳозирча номаълум.

"Манчестер Юнайтед" футболчининг трансфер суммасининг 50 фоизини олади.

Ўтган мавсумда Гринвуд Лига 1да 34 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!