Фрэнк Мир: "Ўзбекистонда ҳам мени танишмоқда"

Хабарингиз бор, бугун “Форумлар” саройида GFC 20 турнирига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Мазкур тадбирга фахрий мехмон сифатида таклиф этилган UFC нинг оғир вазндаги собиқ чемпиони Фрэнк Мир ҳам ташриф буюрди. Биз кичкинагина имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, унга бир-иккита савол билан мурожаат қилдик.
- Фрэнк Ўзбекистонга хуш келибсиз.
- Рахмат.

- Барибир илк ташрифингиз, қандай таассуротлар пайдо бўлди?

- Шунчаки ажойиб. Бу ерда биринчи бор бўлишим. Лекин ҳали батафсил танишиб чиқишимга имкон бўлмади. Лекин инсонлари жуда самимий эканлигини айта оламан.

- Ўзбекистонда ҳам сизни танишларига гувоҳ бўлгандирсиз?

- Албатта, бундан хурсандман. Очиғи бу даражада эътибор бўлади деб ўйламагандим.
- 40 ёшга тўлдингиз. Фаолиятингизни давом эттирасизми?

- Албатта, жисмоний ҳолатим жавоб бергунга қадар жангларимни ўтказавераман.

- Сиз бир қатор ММА олами юлдузлари билан жанг ўтказгансиз... Жумладан, Брок Леснар, Марк Хант, Рой Нельсон, Мирко Крокоп, Фёдор Ёмеляненко буни узоқ давом эттириш мумкин. Улар орасида энг кучлиси ким деб ўйлайсиз?

- Барчаси жуда ажойиб жангчилар. Уларнинг баъзилари устидан ғалаба қозонганман. Баъзиларидан мағлуб бўлганман. Уларни бир-биридан устун қўйиб бўлмайди.

- Шундай бўлсада, мамлакатимизда Фёдор Емельяненконинг мухлислари жуда кўп. Уни қандай тарифлаган бўлардингиз?

- Унинг қандай жангчи эканлигини бутун дунё билади. Зўр жангчи. Уни хурмат қиламан. Яна “панчер” эканлигини ҳам айтиб ўтишим лозим.
 Шу ерда уни чақириб қолганлиги учун узрини сўраб, эртага сухбатимизни давом эттиришга ваъда берди. Агар, имконини қила олсак, асосий саволларга жавобни эртага оламиз.

Воқеалар ривожини бизда куатиб боринг

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
22/11/2019 21:02
Yaxwi jangchi