Футбол тарихидаги энг ғалати жароҳатлар
Футбол ва жароҳат сўзи доим ёнма-ён келади. Футболчилар мунтазам равишда ўйинда ёки машғулотлар пайтида жароҳат олади, лекин баъзида ақлга сиғмайдиган жароҳатлар ҳам бўлиб туради.
Қуйида энг ғалати ва ғайриоддий жароҳатларни эслаб ўтамиз.
Карлос Тевез
2018 йилда аргентиналик футболчи “Бока Хуниорс” сафида ҳаракат қиларди. Форвард қамоқхонадаги ўгай акасидан хабар олишга қарор қилади, у эрдан футболчи мушаклари шикастланган ҳолда қайтади. Бунга икки вариантни кўрсатишади - у маҳбуслар билан футбол ўйнаган ёки қамоқхонадаги муштлашувга аралашган. Ҳар ҳолда, Тевес тахминан уч ҳафтани ўтказиб юборади. Бу эса "Бока" мураббийлар штабини ғазаблантирганди.
Алан Райт
Бўйи атиги 163 см бўлган Райт Англия футболи тарихидаги энг паст бўйли ҳимоячилардан бири ҳисобланади. У машинасининг газ педалига ета олмай қолгани учун тиззасининг боғламидан жароҳат олган.
Дейв Бизант
"Челси"га қайтган дарвозабон асосий ўйинчи бўлиш учун иккинчи имкониятга эга бўлди. Аммо идишдаги соус унинг режаларига ҳалақит берди. Дейв банкани юқорига отиб, оёғи билан тутмоқчи бўлди. Каванознинг ҳажми икки килограмм эди - бу эса унинг бармоғи синишига сабабчи бўлди. Бизант эса "Челси" асосий таркибига муқим жойлаша олмади.
Марко Асенсио
Испаниялик футболчи “Реал” сафида Кипрнинг “АПОЕЛ” жамоасига қарши ўйин олдидан оёғининг тукларини тозалаш вақтида терисини қириб олгани учун беллашувни ўтказиб юборади. У қандайдир йўл билан инфекция юқтириб олади, Ассенсио ҳатто гейтрисини ҳам киёлмайди.
Шинжи Кагава
Япониялик истеъдод соҳиби “Манчестер Юнайтед” сафида муваффақиятли ўйнаб кета олмади, бироқ ортиқча овқатланиши билан тарихда қолди. “Эвертон”дан учралган мағлубиятдан сўнг у овқатни қалампир билан истеъмол қилишга қарор қилди, лекин миқдорни ҳаддан ташқари ошириб юборди – у шунчалик кўп овқатлангандики, шифокорлар унинг ошқозонини ювишга мажбур бўлган.
Девид Бетти
"Лидс" собиқ ярим ҳимоячисининг икки ёшли ўғли уч ғилдиракли велосипед билан отасининг товонини босиб олади ва Девид бир неча кун машғулотларда қатнаша олмайди.
Фикрлар