Футболчи ҳам шунақа омадсиз бўладими?

CHERY AUTO

МЛС иштирокичиси “Лос-Анжелес Гэлакси” футболчиси Рики Пуч тизза жароҳати сабабли 2026 йил давомида футбол ўйнолмаслиги мумкин.

Tecno

АҚШ футболига ихтисослашган инсайдер Том Богертнинг хабар беришича, “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлган Рики Пучнинг тиззаси операция қилиниши керак. Бу эса унинг янги тақвим йилдаги ўйинларда иштирок этишини шубҳа остига қўяди.

Маълум қилинишича, операция футболчи аввал ҳам жароҳат олган тиззада ўтказилади. 26 ёшли ярим ҳимоячи охирги бор 2024 йил декабрь ойида майдонга тушган эди.

У бутун 2025 йилни тиззадаги жароҳат туфайли майдондан ташқарида ўтказди.

Рики Пуч 2022 йилнинг ёзида “Барселона”дан  “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоасига кўчиб ўтган эди. Футболчининг ҳозирги клуби билан шартномаси 2027 йил охиригача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!