Футболчи "Реал" ва "Барса" чорлови ҳақидаги хабарларга жавоб берди
Шошилманглар!
Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Педро Порро «Реал» ва «Барселона» томонидан билдирилаётган қизиқишлар юзасидан ўз фикрларини баҳам кўрди.
«Жаҳон чемпионати бошланишидан олдиноқ «Тоттенхэм» билан шартномамни узайтирганман, шу билан ўзимни хотиржам ҳис қилмоқчи бўлдим.
Албатта, гап-сўзлар бўлди, ҳолатим билан қизиқишди, лекин амалда жиддий таклиф йўқ. Мен бу таклифларни эшитишни ҳам истамадим», — дея Порронинг сўзларини келтиради Madrid Zone.
27 ёшли испаниялик ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда бешта учрашувда майдонга тушди. У ҳозирча гол ҳам, голли узатма ҳам қайд этмаган.
Порронинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг трансфер қийматини 45 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)