"Futures Cup" турнири. 7 нафар боксчимиз ярим финалда!
Хабарингиз бор, Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда
Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти.
Бугун ярим финал учун йигит-қизларимиз курашга киришди. Кун давомида 10 нафар боксчиларимизнинг баҳсига гувоҳ бўлдик. Қуйида натижалар билан танишишингиз мумкин.
-48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Мафтуна Мусурмонова Шимолий Корея вакиласи Ю Гёнг Кимга қарши баҳс олиб борди ва афсуски, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
-60 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Рушанабону Исоева словакиялик Каролина Колларовани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Абдуғани Ёрқинжонов ҳам ярим финалга йўл олди. Боксчимиз -50 кг вазнда мезбон Тҳитипхан Хамраедан 5:0 ҳисобида устун келди.
-55 кг вазнда бўлиб ўтган навбатдаги чорак финалда, Бекзод Исмоилжонов мексикалик Жонатан Бибриескага ҳакамларнинг қарорларига кўра 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Сардорбек Баҳромхўжаев -85 кг вазндаги чорак финал, қирғизистонлик Ибрагим Бакаловга имкон қолдирмади. 5:0.
Асадбек Султонбоев ҳам ярим финалда! Боксчимиз -90 кг вазнда, панамалик Норман Симмонсдан устун келди. 5:0.
-51 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финал баҳсида, Назокат Мардонова иорданиялик Тала Ҳуссеиндан 5:0 ҳисобида устун келди.
Севара Маматова -65 кг вазнда мусобақадаги биринчи баҳсини биринчи раунддаёқ тугатди. Сенегал вакиласи Сода Фойе техник нокаутга учратилди.
-65 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Иброҳим Шокиржонов япониялик Кунимицу Ҳонжога 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.
Суҳроб Раҳматуллаев ҳам ярим финалга йўл олди. Боксчимиз бу йўлда -75 кг вазнда, жазоирлик Моҳамед Монсефдан устун келди. 5:0.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда

Изоҳлар (0)