Футзал. “Металлург-W” сўнгги учрашувда “Пахтакор”ни мағлуб этди

Пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида футзал бўйича аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг 1-тури ўз поёнига етди. Охирги ўйин куни Бекободнинг “Металлург-W”жамоаси – мезбон, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши ўйнаб, рақибни 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Биринчи турдан кейин амалдаги чемпион – “Севинч” юз фоизлик кўрсаткич билан пешқадамлик қилмоқда. “Металлург-W” жамоаси ҳисобида 3 та ғалаба ва битта мағлубият мавжуд.

Бекободликлар 9 очко билан карвонбошидан 3 очкога ортда қолаётган бўлса, “Пахтакор”, “Локомотив” ҳамда ОКМК жамоалари ҳам бир бирларидан худди шундай тафовутда ортда қолишяпти. 2-тур баҳслари халқаро хотин қизлар байрами арафасида – 2-7 март кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!