Футзал, ОЧ–2018. Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал олдидан расмий машғулот ўтказди
Ads

 

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнам футзалчиларига қарши баҳс олиб боради. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари бугун, 7 февраль куни бўлажак баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди.

Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилган машғулотларда Японияга қарши ўйинда юз берган хатолар устида ишланди. Шунингдек, прессинг ҳолатидан чиқиш, аутлардан тўпни киритиш услублари амалда қўлланди.

Машғулот давомида мураббийлар штаби Вьетнамга қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўриш керак эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви эртага, 8 февраль куни Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. “Спорт ТВ” телеканали ушбу ўйинни тўрғидан-тўғри трансляция қилишни режалаштирган.