Футзал. Терма жамоамизнинг ўйини қачон такроран олиб берилади?
Хабарингиз бор, бугун Хитой Таипейида футзал бўйича Осиё чемпионати старт олди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз илк ўйинини Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказиб, йирик 13:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сайтимизга маълум бўлишича, вакилларимизнинг ушбу учрашуви 20:50да "SPORT" телеканалида такроран намойиш этилади.
Фикрлар