Фёдор Емельяненко боксда жанг ўтказмоқчи, рақиб эса...
ММА афсонаси Фёдор Емельяненко бокс қоидаларига кўра жанг қилишни истамоқда.
"Мен яқинда бир неча бор операция бўлдим. Ҳозир аҳволим яхши бўлса-да, энди ММА да яна жанг қила олмаслигим аниқ. Шундай экан ўзимни рингда синаб кўрмоқчиман. Чунки боксни жуда ёқтираман. Бу бўйича музокараларни ҳам бошлаб юборганмиз. Тез орада Андрей Орловски ёки Мирко Кро Коп билан жанг ўтказишим мумкин", - деди Емельяненко "Ушатайка" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Фёдор Емельяненко сўнгги жангини "Bellator 290" турнирида ўтказиб, Райан Бейдердан 1-раундда нокаутга учраган эди.
Фикрлар