Габриэль Жезус "Барселона"га ўтиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Сити” форварди Габриэль Жезусни сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Айтиш лозимки, бразилиялик футболчи жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида асосий таркибга кира олмаяпти, каталонияликлар эса ўзининг оптимал формасига кела олмаётган ҳужумчи Луис Суареснинг ўрнига муносиб ўринбосар қидирмоқда. Жезус эса бу ўринга номзодлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Аммо, “Барселона”нинг шорт-листида шунингдек Тимо Вернер («Лейпциг») ва Харри Кейнларнинг («Тоттенхэм») ҳам исми бор.

Эслатиб ўтамиз, Жезус яқиндагина “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!