ҒАЛАБА! Ўзбекистон шахмат Олимпиадаси чемпиони

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Макс Уормердамга қарши дона сурган Жаҳонгир Воҳидов ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилди. Бунгача вакилларимиз 3 та дуранг қайд этганди. 

Шу тариқа, вакилларимиз ўз тарихида илк бор шахмат Олимпиадасида бош соврин эгасига айланди!

Эътироф этиш жоиз, вакилларимиз ўтказилган 10 учрашувнинг бирортасида мағлубият нималигини билмади, жаҳоннинг кўзга кўринган жамоалари - АҚШ, Ҳиндистон кабилар билан тенгма-тенг баҳс олиб борди. Ушбу ажойиб ғалаба билан барча юртдошларимизни қутлаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
19/08/2022 16:29
Шахматчилар хамма ишни узлари килишди, лекин уртага тикилган урдак нима иш килди? Тайёрга айёр булиб кушилиб олди, холос