Гарет Бэйл фаолияти якунлагани ҳақида фикр билдирди

Уэль терма жамоаси сардори Гарет Бэйл футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълумот тарқатди.

"Эҳтиёткорлик билан пухта ўйлаб кўрганимдан сўнг клуб ҳамда халқаро футболдаги фаолиятимни тугатганимни эълон қилмоқчиман",-дея у ўз баёнотини бошлади.

Ўз постида Гарет орзулари рўёбга чиққанини ва профессионал даражада 17 та мавсум ўтказганидан хурсанд эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Бэйл ўз фаолияти билан фахрланади. У фаолияти мобайнида ўйнаган клублари - "Саутгемптон", "Тоттенхэм", "Реал" ҳамда "Лос-Анжелес"га, шунингдек, оиласи, дўстлари ва футболда йўллари кесишган барчага миннатдорчилик билдирди.

"Ҳаётимнинг кейинги саҳифасига ўтаётганимдан мамнунман. Ниманидир ўзгартириш вақти келди ва мен янги саргузаштга тайёрман",-деди Гарет.

Маълумот учун, 33 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 665 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 226 гол ва 159 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!