Гави учун мавсум тугади...
Ушбу мавсум, айниқса мазкур ФИФА кунларида жуда кўплаб ўйинчилар сафдан чиқмоқда ва навбат "Барса" ярим ҳимоячисига ҳам етиб келди.
Испания - Грузия баҳсида Гави тиззасидан жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг узоқ муддатга сафдан чиққанлигини тахмин қилинмоқда. Тез орада футболчи тиббий кўрикдан ўтади.
Инсайдер Марта Роман Гави учун мавсум тугаганини таъкидламоқда. Шунингдек, у "Евро-2024"ни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
"Барса"га айни пайтда Де Йонг, Робертолар ёрдам бера олмаяпти. Шу билан бирга, Тер Штеген ҳам Германия йиғинида жароҳат олди.
Фикрлар