Германия Петра Квитовага омад келтирмоқда
Чехиялик Петра Квитова Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтаётган халқаро турнирнинг учинчи даврасига муваффақиятли ўтиб олди.
Петра иккинчи босқичда бельгиялик Греетье Миннен билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда чехиялик теннисчи 6:1, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа "Porsche Tennis Grand Prix" мусобақасининг чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда Квитова латвиялик Анастасия Севастова, ёки германиялик Лаура Зигемундга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар