Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Германиянинг сенсацион мағлубиятида ким айбдор?

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Клоппни шогирдлар уялтириб қўйди

«Немис машинаси» деб ном олиб кетган Германия терма жамоаси Юрген Клопп қўл остидаги илк уй ўйинини омадсиз якунлади. Миллатлар лигаси доирасида Грецияга қарши беллашув Клопп учун Германия майдонидаги дебют ҳисобланарди. Нидерландияга қарши биринчи тур учрашувида намислар сафардан бир очко билан қайтганди. 

Энди машҳур мураббий қўл остидаги бундестим тарихида илк бор греклардан мағлубиятга учради.

Греклар иккинчи бўлимдаги тезкор қарши ҳужумлардан бирини голга айлантира олди. Германия эса рақиб дарвозасини ҳеч бир марта ишғол қила олмади. «Эллинлар» гўёки Евро-2004 тажрибасини эсга олгандек, қаттиқ ва интизомли ўйин кўрсатди. Қайси футболчилар хатолари Германияни очколардан маҳрум этгани ҳақида «Евро-Футбол» нашри ўз таҳлилини эълон қилди. 

Энг юқори баҳолаш – 10 балл (ўйин бошидаги старт баҳоси – 6,0).

ЙОЗУА КИММИХ – 5,0. Капитан ҳали ҳам майдон марказида ўйинни бошқариш маҳоратни йўқотмаганини кўрсатди. Учинчи ўн дақиқа якунланганда Адейемига бирга-бир чиқиш имконини яратиб берди. Ҳисоб 0:1 бўлган пайтда эса Биссекка учун бурчакдан аниқ узатма йўллади. 53-дақиқада Киммихнинг ўзи стандартдан жуда хавфли зарба берди – Цолакис тўпни деярли «тўққизлик»дан суғуриб олди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталаридан бошлаб греклар босимни кучайтирган сари Киммих ўйинида ҳам узилишлар кўрина бошлади. Павлидис прессинги остида тўпни йўқотиб қўйди, бу эса Иоаннидис учун хавфли вазиятга сабаб бўлди. Кейинчалик Курбелис зарбаси олдида тўпга тўғри келмаган оёқ қўйиши рикошетга олиб келди ва греклар Германия дарвозасини ишғол қилди.

ФЕЛИКС НМЕЧА – 4,0. Нидерландияга қарши ўйинда гол урган Нмеча яна бир бор ўзини кўрсатишни жуда истади. Иккинчи бўлим бошидаёқ зарба беришга шошилди, аммо аниқлик етишмади. 74-дақиқада эса ўз жарима майдони чизиғида вазиятни тўғри баҳолай олмади: рикошетдан кейин тўп Курбелисга етиб келганда, Феликс ўз вақтида қайта жойлашишга улгурмади, рақибга ўзини осонликча алдаш ва голли зарба йўллаш имконини бериб қўйди.

ЮНЕС ЭБНУТАЛИБ – 3,0. Германия терма жамоаси таркибида илк бор асосий таркибда майдонга тушган марказий ҳужумчига греклар деярли имконият қолдирмади. Мавропанос унга қарши ўйинда барча ўнта яккакурашда ғолиб чиқди – беш марта ерда, беш марта ҳавода. Эбнуталиб Рецосга қарши бир неча курашда устун келган бўлса-да, босим остида икки марта хавфсиз зарба билан чекланди. Ўнг қанотга силжиганида эса Цимикас билан тўқнаш келди, у ўз томонини ишончли ёпиб, Эбнуталибга кенглик қолдирмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ