Ads

Кеча Германия Бундеслигасининг 14-турида “Герта” ўз майдонида “Айнтрахт” ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Берликнликларга ғалаба келтирган ягона голга 40-дақиқада Марко Груич муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Эътиборлиси, бу франкфуртликларнинг чемпионатдаги кетма-кет иккинчи мағлубияти бўлди. Боиси, улар ўтган тур ўз майдонларида "Вольфсбург"га (2:1) ҳам имкониятни бой беришган эди.