"Гейм, сет, матч" ёхуд "Бавария" "Майнц"ни аяб ўтирмади

"Альянц-Арена" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Даставвал 6-дақиқада Жан-Поль Бётью меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, мюнхенликлар сафида Бенжамин Павар, Давид Алаба, Иван Перишич, Кингсли Коман, Роберт Левандовски ва Альфонсо Дэвислар жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, Нико Ковач шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Бирорта очкога эга бўлмаган "Майнц" эса сўнгги поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!