
Гейнрихга 8 дақиқа имкон беришди
Кеча Қозоғистон Премьер-Лигасида 23-тур ўйинлари давом эттирилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих фаолият олиб борадиган “Ордабаси” жамоаси сафарда Қарағанданинг “Шахтёр” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Унда чиментликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ҳамюртимиз учрашувнинг 82-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, Гейнрих ўтган тур “Астана”га қарши баҳсда 27 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.
Қозоғистон Премьер-Лигаси. 23-тур
“Шахтёр” – “Ордабаси” 2:1.
Фикрлар