Гиггзнинг ресторани жаримага тортилади

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган афсонавий футболчи Райан Гиггзга тегишли бўлган Манчестер шаҳридаги George’s ресторанида текширув ўтказилди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра текширувлар натижасида ресторанда гигиена талабларига амал қилинмаслиги, эскирган маҳсулотлардан фойдаланиш, шунингдек, у ерда ишловчиларнинг ифлос қўллари билан таом тайёрлашлари аниқланган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан ресторан катта миқдорда жаримага тортилиши айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)