Гимнастика. Тахмина Икромова Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кўпкураш йўналишида шоҳсупага кўтарилди. Ҳамюртимиз 4 машқ якуни бўйича 124.550 балл жамғаришга эришди ва бу унга бронза медалини тақдим қилди.

1-ўрин - Стилиана Николова (Болгария) – 131.300
2-ўрин - Сафия Рафаели (Италия) – 128.750
3-ўрин - Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 124.550

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!