Гол уришга ҳамма масъул

“Челси” хўжайинлари жамоани мавсумга тайёрлашни янги бош мураббий Энцо Марескага топширган эди.

Испаниялик бош мураббий ғалабалар учун асосий масъулият ҳужум чизиғи вакилларига тушишини олдиндан айтди.

Ўтган мавсум нафақат “аристократлар” балки, Премьер-лиганинг энг зўр ўйинчиларидан бўлган Коул Палмер бу гал ҳам ўзини кўрсатиши шартлиги айтилди.

- Бир мавсумда 20 та гол урсанг, сен Коул Палмермисан ёки Эрлинг Холанд, бу натижани такрорлаш  жуда қийин бўлади.

Шу боис, Палмернинг зиммасига тушадиган масъулиятни бошқа ҳужумкор футболчилар ва форвардлар ҳам бўлишиб олиши керак. Ҳаммасини Палмерга юклаб бўлмайди.

Биз бу мавсум икки нафар қанот ҳужумчиси, бир жуфт ҳужумкор футболчи ва бир “9-рақам” билан ўйнаймиз. Мана шу беш киши голларга жавоб беради, - деди Энцо Мареска.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!