Голбол бўйича машғулотлар фаол олиб борилмоқда

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан юртимизда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни паралимпия спорт турларига кенг жалб этиш ва бу бўйича уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Голбол – юртимизда янги ривожлантирилаётган спорт турларидан бири ҳисобаланди. Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида жойлашган 1-сонли спорт мактабида айнан голбол спорт турини ривожлантириш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жумладан, ҳозирда ушбу спорт масканида 30 га яқин заиф кўрувчи ва кўзи ожиз спортчилар тренер Зулфия Полибоева қўл остида голбол спорт тури бўйича шуғулланиб келмоқда.

Таъкидлаш керакки, қўмита томонидан жорий йил куз ойларида голбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши ва унда республикамизнинг барча худудларидан жамоалар иштирок этиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!