
Ғолиблар терма жамоа аъзосига айланади
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилди.
Унда барча рақибларини мағлубиятга учратган хтиёр Ботиров, Ислом Баҳромов, Илёс Aбдиназаров ва Муҳаммадқодир Расулов каби полвонлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, Қувончбек Яхшибоев, Шермуҳаммад Шарибжонов, Абдулло Алиев, Раҳимжон Узоқов, Абдуқодир Жалилов, Темурбек Насимов каби полвонлар ҳам ўз вазн тоифаларидаги беллашувларнинг барчасини ғалаба билан якунлаю, олтин медаль соҳиби бўлди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари жорий йилда Хорватияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун терма жамоа таркибига қўшиб олинади.
Фикрлар