Грандлар янги тўпурарни талашяпти
Яқинда катта давраларга киради
«Монца» клуби ҳужумчиси Густаво Варела яқин вақтларда янада нуфузли жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манба маълумотига кўра, «Интер» скаутлари «Монца»нинг ҳар бир ўйинини диққат билан кузатиб, Варела ўйинини атрофлича таҳлил қилмоқда. Шу билан бирга, «нерадзурри» ҳужумчини қишда эмас, балки мавсум якунидан сўнг қўлга киритишни режалаштираётгани таъкидланмоқда. Аммо бу режага «Арсенал» ва «Барселона» аралашиб қолиши мумкин — ҳар икки клуб ҳам ёш форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда улардан бири январ ойидаёқ футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниши эҳтимолдан холи эмас.
Жорий мавсумда 21 ёшли Густаво Варела барча мусобақалар доирасида 12 та ўйин ўтказди, 13 марта рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир бор голли узатма муаллифи бўлди.
Изоҳлар (0)