Гризманн
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн кеча "Вальядолид"га (3:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда дубль қайд этди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра франциялик футболчи шу тариқа “матрасчилар” сафидаги умумий голлари сонини 83тага етказиб олди ва клуб тарихидаги легионерлар орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум мадридликлар сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.