Гризманн “Атлетико”нинг ўйинлари олдидан суратга тушмаяпти (фото)
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания Ла лигаси 13-туридан ўрин олган “Леванте”га қарши баҳс олдидан яна жамоавий тарзда тушиладиган суратга тушмади.

Маrcа хабарига кўра, франциялик футболчи ушбу ҳаракатни мунтазам амалга ошириб келмоқда. Унинг бундай  қилиши сабаблари маълум эмас.

Маълумот учун, Гризманн бу мавсум “матрасчилар” сафида 16 баҳсда иштирок этди ва 6 та гол киритиб,  5 та голли узатмани амалга оширди.