Гризманн келажаги борасида бир қарорга келди

"Атлетико" клуби ҳужум чизиғи етакчиси Антуан Гризманн Мадрид клубм билан шартномасини узайтириш борасида фикр билдирди.

"Яқинда Симеоне шартномасини узайтирди. У бизнинг жамоа учун энг муносиб мураббий. Бу ҳақда клубдаги ҳамма билади. Энди менинг навбатим. Янги шартнома имзолаш вақти келди", - дея францилик футболчининг сўзларини келтиради "AS".

32 ёшли ҳужумчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Антуан 12 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!