Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Гризманн "Манчестер Юнайтед"га ўтадими?

У АПЛга йўл олиши мумкин?

Хабарингиз бор, "Манчестер Юнайтед" "Атлетико" вакили Антуан Гризманни ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлаётгани борасида миш-мишлар тарқалганди. Фабрицио Романо эса бундай турдаги маълумотларни инкор қилмоқда. 

Инсайдернинг таъкидлашича, франциялик футболчи бор эътиборини ўз клубига қаратган ва бошқа жамоалардан келадиган таклифга рад жавобини беради. "Қизил иблислар" эса қишда марказий ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2021 йили "Барса"дан "Атлетико" сафига қайтди. У мазкур мавсум жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Антуан 16 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та голда иштирок этди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ