Гризманнинг рафиқаси Барселонадан уй излашни бошлаб юборди
Ads

“Атлетико” Мадрид клуби форварди Антуан Гризманнинг ёзда “Барселона”га кўчиб ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Sport.es тарқатган хабарга кўра франциялик футболчининг хотини Эрик Чоперен Барселона шаҳрига келган ва бу ердан оиласи учун уй қидира бошлаган. Айтиш лозимки, Гризманнинг рафиқаси шаҳарнинг бир нечта туманларида бўлган, бироқ унга Месси ва Суареслар истиқомат қиладиган Кастельдефельс ҳудуди ёқиб қолган. Бироқ, ҳозирча унга таклиф қилинган уйларнинг бирортаси ҳам маъқул келмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам Гризманн учун кураш олиб бориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар