Гурлан белбоғли кураш бўйича мамлакат чемпионтига мезбонлик қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Гурлан туманида илк бор  белбоғли кураш бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвимидан жой олган мазкур мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 13 та вазн тоифасида куч синашишса, қизлар эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида беллашишади.

Гурлан спорт мажмуасида юқори савияда ва шиддатли тусда ўтиши кутилаётган ушбу мусобақада чемпионликни тантана қилган полвонлар белбоғли кураш бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун мамлакат миллий терма жамоаларига қабул қилинади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!