Гуруҳдаги рақибимизнинг кучи аниқ бўлди
2026 йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Колумбия терма жамоаси Коста-Рика футболчиларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Баҳс Колумбия пойтахти Богота шаҳридаги “Эл Кампин” стадионида ўтказилди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Колумбия терма жамоасининг голларига Давинсон Санчес, Луис Диас ва Луис Суарес муаллифлик қилди. Коста-Риканинг ягона жавоб тўпин Андрей Сото киритди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида Колумбия Португалия, Ўзбекистон ва Конго Демократик Респбуликаси билан бирга “К” гуруҳида иштирок этади.
Коста-Рика эса мундиалга йўлланмани қўлга кирита олмаган.

Фикрлар