Гвардиола
Ads

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгль фаолиятини  "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола Вайглни кўпдан буён кузатиб келмоқда ва ушбу немис футболчиси “Сити”нинг ёзги трансферлардаги асосий нишонига айланган. Ўз навбатида дортмундликлар иқтидорли футболчисини камида 45 млн еврога сотишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Вайгль жорий мавсум Бундеслигада жами 15та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар