Гвардиола бу трансфердан қаттиқ афсусда
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўтган ёзда жамоа ҳужумчиси Хулиан Альваресни “Атлетико” клубига қўйиб юборган эди.
Аргентиналик жаҳон чемпиони қисқа фурсатда Мадрид клубининг асосий фигурасига айланди. Унинг самарали ўйинларини кўрган Гвардиола бу футболчининг кетишига рухсат бергани катта хато эканини тан олди.
Гарчи “Атлетико” Альварес учун 75 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаган бўлса-да, “шаҳарликлар” бу трансфердан қолган бўшлиқни тўлдира олгани йўқ.
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симеоне ўз ҳамюртига мос ўйин схемасини қўллай бошлади. Альварес гол сезиш қобилияти, ҳаракатчанлиги ва тинимсиз прессинг қилиши билан жамоа ўйинига ижобий таъсир ўтказа бошлади.
Гвардиола Хулиан Альвареснинг “Манчестер Сити” ўйинини кучайтиришини кўра олмаганини ва бунинг учун қаттиқ афсусда эканини эътироф этмоқда.
Альварес эса, Мадрид суперклубидаги фаолиятини ривожлантириш билан банд. 24 ёшли ҳужумчи “Атлетико”га кўчиб ўтганидан бери 31 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар