Гвардиола: "Челси" ва "Палмейрас" - дунёнинг энг кучли клублари"

Хосеп Гвардиола "Брентфорд"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, мутахассис "Манчестер Сити"ни энг кучли клуб, деб ҳисобламайди. 

"Йўқ, биз дунёдаги энг зўр клуб эмасмиз. Энг кучли жамоалар - "Челси" ва "Палмейрас". Сабаби, биринчиси Европада, иккинчиси Жанубий Америкада тенгсиз бўлди. 

Биз учун кейинги баҳс ҳақида ўйлаш муҳимроқ. Ким кучли экани мени умуман қизиқтирмайди. 

Ҳар сафар яхшироқ ўйин кўрсатиш учун ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, якунда бунинг натижаси биз ўйлагандек бўлади", - деди испаниялик мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!