Гвардиола ҳеч қачон бунақа шарманда бўлмаган
“Манчестер Сити”ни Англиянинг энг қудратли жамоасига айлантирган Хосеп Гвардиола Премьер-лиганинг 11-туридаги мағлубиятдан кейин антирекорд қайд этди.
Испаниялик мутахассиснинг шогирдлари “Брайтон”дан 1:2 ҳисобида енгилди. Бу “шаҳарликлар”нинг барча турнирлардаги кетма-кет тўртинчи мағлубияти бўлди.
Статистикага ихтисослашган Opta Sport нашрининг маълум қилишича, Хосеп Гвардиола ҳали мураббийлик фаолияти давомида ҳеч қачон кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлмаган экан. Бунақаси мураббий ҳаётида биринчи маротаба юз бермоқда.
“Манчесте Сити” учта мусобақада тўрт бор енгилди. Гвардиола шогирдлар Лига кубогида “Тоттенхэм”га 1:2, чемпионатда “Борнмут” ва “Брайтон”га бир хил – 1:2 ва Чемпионлар лигасида “Спортинг”га 1:4 ҳисобида ютқазди.
Фикрлар