Гвардиола жаҳон футболи тарихидаги энг зўр футболчи номини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола аргентиналик Лионель Мессини жаҳон футболи тарихидаги энг зўр футболчи эканини тан олди.
Испаниялик мутахассис аргентиналик юлдуз билан 2008-2012 йиллари “Барселона”ни бошқарган даврда бирга ишлаган.
- Месси номини тилга олганда, барча замонларнинг энг зўр ўйинчиси ҳақида гапираётган бўламиз. Биламан, бу гапим Пеле ва Марадонага нисбатан бироз одобсизлик бўлиши мумкин.
Мен ҳар бир машғулот ва ўйинда Месси 15 йил давомида барқарор ҳаракат қилганини кўрдим. Бунақасини бошқа ҳеч қачон бўлмайди.
Бизга ана шундан ўйинчини кўриш насиб қилди, Лео буюк футболчи, - деди Хосеп Гвардиола.
37 ёшли Лионель Месси айни пайтда “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилмоқда. Ундан аввал “Барселона” ва ПСЖда тўп тепган. Агентиналик юлдуз фаолияти давомида саккиз маротаба “Олтин тўп” соҳибига айланган ва бу борада яққол рекордчи ҳисобланади.
Фикрлар