Гвардиола: Кетсанг, кетавер! Лекин...
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Родри “Реал”га ўтишни истаса, унинг кетишига тўсқинлик қилмаслигини айтди.
Ушбу халқаро танаффус пайтида Родри агар “Реал”дан таклиф бўлса, рад эта олмаслигини тан олган эди, мадридликлар эса уни ёзги трансферда асосий трансфер нишони сифатида кўрмоқда.
Гвардиола ҳамюртини айбламайди, аммо унинг фикрича, Родри 2027 йилгача амал қиладиган шартномасини узайтириши керак.
- Мен клуб нима исташини биламан. Улар менга Родридан фақат битта нарсани хоҳлашларини айтишди: у қолсин, қолсин, қолсин. Менимча, у қолади. Бу борада ижобий ҳиссиётим бор.
Мадридда ўйнаш имкониятини рад этган бирорта ҳам футболчи йўқ. У Испанияда туғилган. Лекин менинг хоҳишим — Родри бу клубда иложи борича узоқроқ қолиши.
Менимча, у бахтли. Агар у ўзини бахтли ҳис қилмаса, у менинг ёки спорт директори эшигини тақиллатсин, шунда биз унинг юқори маҳоратидан келиб чиқиб таклифни қабул қиламиз ва у энди бизнинг клубга тегишли бўлмайди.
Ҳозир менда шундай ҳис борки, сўнгги бир-икки ўйинда у ҳақиқатан ҳам ўзининг энг яхши формасига қайтди, - деди Гвардиола Daily Mail нашрига.
Фикрлар