Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Гвардиола Клоппга қандай ваъда берганини айтди

Ҳам дўст. ҳам рақиб

Икки эски дўст ва майдондаги асосий рақиблар

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Германия терма жамоасига Юрген Клоппнинг бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.

«Юрген футболчиларни ўз услубини қабул қилишга илҳомлантиради, шунда ҳаммаси яна изига тушади. Кейинги Европа чемпионати ёки жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишадими — буни айтиш қийин. Лекин мен бир нарсага юз фоиз ишонаман: немис мухлислари яна миллий терма жамоаси билан фахрланади», — деди Гвардиола.

У Клопп жамоаларининг ўйини доим унда кучли таассурот қолдиришини таъкидлади.

«Унинг жамоалари ўйинини томоша қилар эканман, кўпинча ўйлайман: “Во, мана бу футбол...” Бугунги кунда Юрген Клопп менинг бутун мураббийлик фаолиятимдаги энг жиддий рақиб ва энг қийин рақибдир, деб айта оламан.

Биз — дўстмиз. Унга шу йил Германияга албатта боришимни, у ерда бирга гольф ўйнашимизни, кейин эса бирга кечки овқат қилишимизни ваъда қилганман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Bundesliga Magazine.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп жорий йил июль ойида Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини қабул қилиб олган. Унгача Клопп ва Гвардиола Англия премьер-лигасида бир-бирига қарши курашган: немис мутахассис «Ливерпуль»ни, испан мураббий эса «Манчестер Сити»ни бошқарган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ