Гвардиола “Ливерпуль” танловини маъқуллади

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола чемпионлик учун курашдаги рақобатчиси “Ливерпуль”нинг танловини мақтади.

Гап “Бавария” футболчиси Тьяго Алькантара ҳақида кетмоқда. Юрген Клопп Бундеслига чемпионлигига сазовор бўлган 29 ёшли футболчини ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.

- “Барселона” ва “Бавария” каби клубларда ўзини кўрсата олган футболчи Англия премьер-лигасида ҳам ўзини йўқотиб қўймайди. Алькантара – ажойиб футболчи. Унинг якуний қарорини кутиш керак, - деди Гвардиола.

Жорий мавсумда 24 та учрашувда учта гол урган Алькантаранинг “Бавария” билан шартномаси келаси йили якунланади. Мюнхендан кетмоқчи бўлаётган футболчини Юрген Клопп интизорлик билан кутмоқда.

575353

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)