Гвардиола “Манчестер Сити”нинг энг катта камчилигини айтди
Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” икки ойдан бери мағлубиятга учрамаяпти ва барча турнирларда қаторасига тўққизта учрашувдан бери ижобий натижа қайд этиб келмоқда.
Шунга қарамай, испаниялик мутахассис жамоаси ҳали муаммолар борлиги ва уларни бартараф этиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
- Жамоамизда ижобий ҳолат кузатиляпти, бироқ шунга яраша муаммолар ҳам йўқ эмас. Биз 90 дақиқа давомида барқарор ўйнашни таъминлай олмаяпмиз. Биз рақибларни англаб ўйнашимиз керак.
Биз тўғри йўлдан боряпмиз ва мана шу йўналиш бизга барқарорлик ҳам олиб келади. Биз 95 дақиқа давомида яхши ўйнайдиган даражага чиқишимиз лозим. Ҳозирнинг ўзида яхши ўйин намойиш қиляпмиз, аммо бундан ҳам зўр ўйнашимиз шарт, - деди Хосеп Гвардиола.



Комментарии