Гвардиола рақибни мақтади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида  ўнинчи турнинг марказий учрашуви “Этихад” стадиони бўлади. Унда “Манчестер Сити” юқори ўринлар учун курашдаги асосий рақобатчиларидан бирига айланган “Борнмут”ни қабул қилади.

Tecno

Ёзда “Борнмут” бир нечта муҳим футболчиларини йўқотди. Шунга қарамасдан, жамоа ҳозирда Премьер-лига жадвалида иккинчи ўринда жойлашгани ҳайратланарли ҳол.

Бу ҳақда “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола қуйидагича изоҳ берди.

“Борнмут” жуда юқори савияда. Улар раҳбарият, спорт директорлари, мураббийлар ва футболчилар ўртасида мукаммал ҳамкорликни йўлга қўйган.

Бу клуб ўзгармас аниқ фалсафага эга. Албатта, таркибда ўзгаришлар бўлаверади. Сен уч ёки тўрт футболчини топ-клубларга сотиб, шундан сўнг жамоани шундай даражада тиклай олсанг, бу катта саҳна ортидаги меҳнат самарасидир, - деди Хосеп Гвардиола.

Англия Премьер-лигасининг ўйинчи туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ва “Борнмут” ўртасидаги марказий учрашув 2 ноябрь куни Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!