Гвардиола "сир"ни очди

“Манчестер Сити”ни олти маротаба Англия чемпионига айлантирган Хосеп Гвардиоланинг клубдаги келажаги кўп муҳокама қилинмоқда.

Испаниялик мутахассиснинг “шаҳарликлар” билан ҳамкорлиги ёзда тугайди. Клуб унга ҳамкорликни давом эттиришни таклиф қилмоқда. Бироқ Гвардиола ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Аксарият мутахассислар Гвардиола Англия футбол ассоциацияси таклифига кўра, ушбу мамлакат терма жамоасини бошқаришини кутганди. Лекин бу лавозимни Томас Тухель эгаллаши маълум қилинди.

Ниҳоят, 53 ёшли мутахассис асл мақсадини айтди.

- Мен фаолияти давомида миллий терма жамоани бошқаришни истайман, - деди Хосеп Гвардиола.

Айрим манбаларнинг маълум қилишича, Пеп ўзига мос терма жамоа топгунича, “Манчестер Сити”даги ишини давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!