Гвардиола: "Сити" энг яхши клуб эмас

Пеп Гвардиоланинг фикрича, "Манчестер Сити" айни дамда дунёнинг энг яхши клуби эмас. 

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" 4 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти - 3 дуранг ва 1 та мағлубият. "Лутон" мураббийи эса "Сити"ни "энг яхши жамоа", деб атади. 

"Бу футбол. Айни дамда биз дунёнинг энг яхши жамоаси эмасмиз. Сабаби, натижаларимиз ёмон. Қачонки ғалаба қозонсанг, сен энг яхши. Ундай бўлмаса, кризисдасан. Эҳтимол, бу бироз бўрттирилган гапдек туюлиши мумкин, аммо чиндан ҳам шундай", - деди "шаҳарликлар" устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!