Ҳакамлар “Манчестер Сити”га қарши қарор чиқаришига кўникиб қолдик
“Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва “Ноттингем Форест”га қарши ўтказилган учрашувда ҳакамлар ишига муносабат билдирди.
Бир вазиятда Эрлинг Холанд рақиб ўзига нисбатан жарима майдончаси ичида қўпол ўйнагани учун пенальти талаб қилди, аммо ҳакам барчаси қоидалар доирасида бўлган, деб қарор чиқарди.
- Биз бунга ўрганиб қолганмиз. Баҳсли вазиятларда қарорлар доим бизнинг фойдамизга эмас, бизга қарши қабул қилинади ва бу ҳақиқат.
Менимча, Холанд билан бўлган эпизодда пенальти бор эди, аммо бошқаларнинг фикри бошқача бўлиши мумкин.
Айтганимдек, биз бунга ўрганганмиз. Бу тизим қандай ишлашини биламиз. Бизнинг вазифамиз — янада яхшироқ ўйнаш, чунки бундай нарсаларни назорат қила олмаймиз, - деди Бернарду Силва журналистлар билан суҳбатда.
Фикрлар